Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2016 йилда 17,2 мингта «Matiz» автомобилларини Россия Федерациясида сертификатлаш талабларидан ўтказиш учун юбормоқчи.

Расмий маълумотларга кўра, инжиниринг хизматлари Кореянинг «GM Korea» компанияси томонидан кўрсатилади.

2016 йилда Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари 7 млн долларлик инвестициянинг 2,24 млн долларлик қисмини ўзлаштириши режалаштирилган.

«Ўзватосаноат» АК маълумотларига кўра, 2016 йилда «Matiz» моделидаги автомобиллар ишлаб чиқрилиши бошланганининг 15 йиллиги нишонланади. 2003 йилда «Matiz» Россия бозорида йил автомобили сифатида тан олинганди.

2004 йилнинг декабрида моделлар қаторига «Matiz Best» модификацияси қўшилди. 1 л ҳажмли двигателнинг тежамкорлиги туфайли бу автомобиль бор-йўғи бир литр ёнилғи билан 22,2 км масофани босиб ўтишга қодир.

Компания маълумотига кўра, 2015 йилда 7482,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу 2014 йил натижаларига нисбатан 82,1 фоиз ўсишни кўрсатади.