Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал тармоғи иккита янги корхона билан тўлдирилади

Ўзбекистон 11 Февраль 2016 2809

Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал тармоғи 2016 йилда йилига 48,7 млн квадрат дециметр чарм ишлаб чиқарувчи иккита кўнчилик корхонаси билан тўлдирилади. "Ангрен" махсус индустриал ҳудудида яратиладиган бу ишлаб чиқаришларга киритиладиган инвестициялар 2,1 млн долларни ташкил қилади.

Март ойида ишга тушириладиган бу корхоналар эвазига "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг чарм ишлаб чиқариши ҳажми 10 фоизга ошади.

Уюшма маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 12 млн дона чарм маҳсулоти, жумладан 8 млн дона майда ва 4 млн дона йирик шохли чорва териси тайёрланади.

Уюшмага кирувчи 26 та терини қайта ишловчи корхоналар томонидан ҳар йили 500 млн квадрат дециметр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Расмий прогнозга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилгача чарм ишлаб чиқариши ҳажми 581,9 квадрат дециметргача етади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7092 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8692 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9480 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34211 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51477 Жамият
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 5 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 367 Жаҳон
Месси собиқ жамоадоши «Барселона»га қайтишини истамади
11:40 408 Спорт
Наманганда 1 килограммдан ортиқ марихуана моддаси далилий ашё сифатида олинди
11:26 445 Жамият
Солиқ хизматидан бўшатилган киши яна ишга қайтиши мумкинми? 
11:21 1932 Жамият
Кўпроқ янгиликлар