Афсонавий The Beatles гуруҳининг аъзоси сэр Пол Маккартни Skype билан ҳамкорликда қисқа метражли клиплар учун “модзи” куйлар ёзди ва бу жараён ҳақидаги видеони YouTube`даги каналига жойлади.

Skype хизмати яқинда шу каби ўз модзиларини фойдаланишга қўйганди. Маккартнининг “совғаси” эса бу лойиҳанинг янада қизиқарли бўлишини таъминлади. Маълумотларга кўра, Маккартни модзилар учун бир неча куй ва овозлар ёзган бўлса, Skype`нинг дизайнерлар жамоаси уларга мос суратлар чизишган. Модзилар сони 10 та. Улардан iOS, Android ва Windows платформасига эга барча иловаларда фойдаланиш мумкин.

Дарвоқе, модзилар ҳақида. Модзи (ингл. mojis) – бу смайлик, стикер ва эмодзиларнинг аралаш варианти бўлиб, уни Skype`даги мулоқот чоғида фойдаланиш мумкин. Мазкур қисқа ҳажмли анимацион клипни дўстларингизга ҳам юборишингиз мумкин.