Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академияси тингловчилари иштирокида “Камолот”да бир кун” тадбири ўтказилди

Жамият 11 Февраль 2016 3450

“Камолот”да бир кун” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси тингловчилари иштирокида ташкил этилди.

Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг фаолияти юзасидан 2015 йил давомида қилинган ишлари ва 2016 йилга режалаштирилган ишлари бўйича маълумотлар келтириб ўтилди. Тадбирнинг очилиш қисми Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ҳамда “Камолот” ЁИҲ Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раисининг кириш сўзлари билан бошланди.

“Камалак”, “Камолот” сардорлари табриги, ҳаракатнинг Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши ҳақидаги “Камолот”да бир кун” номли видеофильм намойиши, “Омадли меҳмон” ютуқли ўйини, тумандаги 248-умумтаълим ҳамда 14-сонли мусиқага ихтисослаштирилган мактабларда таҳсил олувчи кичкинтойларнинг ажойиб куй-қўшиқ ва рақслари тадбирда жам бўлганларга манзур бўлди. Айниқса, 2015 йилги қўшиғида “Энг яхши матн муаллифи”, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ёшлар билан ишлаш бўлими етакчиси Дарвишев Хушнудбекнинг фикрлари ва ижоди барчани руҳлантирди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, тадбир давомида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Мирзо Улуғбек туман Кенгаши қошидаги “Ёшлар ижтимоий ҳизматлари” маркази ўқувчилари ҳамда “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази ўқувчилари томонидан яратилган буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Шу билан биргаликда, санъатнинг тасвирий санъат йўналиши бўйича кўплаб ютуқларни қўлга киритган Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг ижодий ишлари намойиши бўлиб ўтди. Бинонинг фойесида тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ва иштирокчиларга хуш кайфият улашиш мақсадида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ҳамда В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг истеъдодли ўқувчилари томонидан йиғилганлар эътиборига ўзбек ва жаҳон мусиқа асарлари намуналари ҳавола қилинди.

Тадбир якунида фаол ва иқтидорли ёшлар ҳаракатнинг туман Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар