«ПСЖ» Лоран Блан билан шартномани узайтиради

Спорт 11 Февраль 2016 1055

«ПСЖ» жамоаси бош мураббий Лоран Блан билан янги битим имзолади.

Парижликлар раҳбарияти 50 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни 2018 йилнинг 30 июнига қадар узайтиришга келишиб олган. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинган.

Бунгача амалда бўлган шартнома 2017 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

Маълумот учун, Лоран Блан 2013 йилда жамоа бошқарувига келганди. Унинг раҳбарлигидаги жамоа Франция чемпионатида 2 марта ғолиб чиқди, 2 марта Франция лигаси кубогини қўлга киритди ва бир марта Франция кубогига эга бўлди.

Жорий мавсумда жамоа 25 тур ўйинларидан кейин иккинчи ўриндаги «Монако»ни 24 очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар