Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Россия Суриядаги ҳаракатлари учун ўзини оқлашга мажбур эмас, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз қилаётган ишимиз учун ўзимизни оқлаш ниятимиз йўқ. Биз жуда ошкора ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг мудофаа вазирлигимиз ҳар куни матбуот анжуманлар ўтказмоқда, биз у ерда Сурия ҳукуматининг таклифи билан қонуний ҳаракат қилмоқдамиз", деб айтди Чуркин.

Чуркин Сурия бўйича музокараларда Россия Сурия мухолифати кенгроқ бўлишига умид билдиришини қўшимча қилди.

"Бизнинг фикримизча, умид қиламанки, 25 февралда қайта бошланадиган музокараларга тайёрланмоқдамиз, қўшимча ишлар Сурия муҳолифати кенгроқ бўлиши бўйича қилиниши керак. Музокараларда тўлиқ делегацияни тақдим қила олмаган нафақат Ар-Риёд одамлари, балки бошқалар ҳам бўлиши керак", деб айтди Чуркин.

Бундан ташқари, Чуркин Россия АҚШ билан Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

Аввалроқ Чуркин Сурия бўйича музокараларнинг барбод бўлишида Россияга қўйилган айбловларни "хунук иш" деб атаганди.

"Бу хунук иш. Ҳозир ўзаро айбловлар билдириш вақти эмас. Биргаликдаги сиёсий саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш керак", деб айтганди Чуркин.

Чуркин бунда террорчиларни қўллаб-қувватлаётганларни айблаш кераклигини айтган.