Сан-францисколик талабалар стратосферага 5 та камера ўрнатилган ҳаво шарини учиришди

Технология 11 Февраль 2016 1838

10 февралда Night Crew Labs гуруҳи 5 та камера ўрнатилган ҳаво шарини 27 км баландликка учиргани ҳақида маълум қилди. Гуруҳ иштирокчилари 5 та камера, жумладан Sony a7S, Galaxy S5 смартфони ва GoPro Hero 4’ни 3D-принтерда босилган махсус тагликка қотириб, USB-аккумуляторга улашди.

Мослама ҳаво шарида стратосферага кўтарилиб, сўнгра учирилган жойидан 160 км узоқликдаги жойга махсус парашютда қўндирилди, Night Crew Labs эса парвознинг бирданига 5 та ракурсдан олинган видеоёзувини олди.

Кўпроқ янгиликлар