Саудия Арабистони сурияликларга Башар Асадсиз янги келажак қуриш ва ихтилофга барҳам беришда ёрдам беришга тайёр.

Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Марокаш ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Салоҳиддин Мезаур билан бирга берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Ал-Жубайр Ар-Риёднинг "Сурияда давлат институтларини сақлаб қолиш ва урушга чек қўйиш"га интилаётгани таъкидлаб ўтди.

Ал-Жубайр агар Суриядаги сиёсий жараён барбод бўлса, қўшимча режа борлигини, бироқ ҳозир унинг тафсилотлари ҳақида гапириб бўлмаслигини айтди.

Ал-Жубайр агар Сурияда ИШИДга қарши курашаётган қоалиция қуруқликдаги операцияни ўтказишга қарор қилса, Саудия ҳукуматининг Сурияга қуруқликдаги қўшинларни юборишга тайёрлигини тасдиқлади.