Саудия Арабистонининг Жизан шаҳрида яшовчи ўқитувчи Таълим департаментининг маҳаллий бўлимига келган ва ўз ҳамкасбларига қарата кутилмаганда ўт очган. Бу ҳақида BBC News хабар бермоқда.

Қуролли хужум чоғида 6 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган ва икки нафари яраланган. Қиролликнинг Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мансура Туркийнинг хабарига кўра, унга теракт қилишга уриниш айблови қўйилмаган ва унинг ҳаракати маиший жиноят сифатида баҳоланмоқда. Хужумнинг сабаб ва омиллари ҳақида расмий ахборот тарқатилмади.