Seat компанияси Ateca кроссоверини тақдим қилди. Модель ўтган йилги Женева автосалонида намойиш этилган 20V20 прототипи услубида ишланган бўлиб, Испаниянинг Сарагоса вилоятидаги аҳолижой номи билан аталди.

Янги модель VolksWagen’нинг MQB платформасига қурилган. Seat Ateca’нинг асосий варианти 1 л ли 3 цилиндрли 116 от кучига эга турбоагрегат билан таъминланади. Олд узатмали автомобиль мотори 6 босқичли механик ўтказмалар қутиси билан ҳаракатга келтирилади.

Бундан ташқари, двигателлар гаммасига 1.4 л ли 4 цилиндрли бензинли 150 кучли мотор кириб, у кичик юкламада цилиндрларининг ярмини ўчириб қўйиш функциясига эга бўлади; яна бир қурилма – 1.6 л ли 116, 150 ва 190 кучли дизель. Муқобил сифатида икки муфтали 7 диапазонли робот трансмиссия таклиф этилади.

Seat Ateca шу йил мартида Женева автосалонида намойиш этилади.