Корея Республикаси ҳукуматининг маълумотларига қараганда, Шимолий Корея бош штаби раҳбари Ли Ён Гиль гуруҳбозлик ва ҳокимиятни суиистеъмол қилгани учун қатл қилинган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда. У Жанубий Корея ҳукуматидаги номи келтирилмаган манбаларига суянмоқда.

Ўтган ҳафта ижро этилган қатл ҳукми ҳақидаги ахборот Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги томонидан тарқатилган эди. Хабарномада айтилишича, ҳарбий амалдор коррупцияда ва бошқа жиноятларда айбланган.

ТАСС мухбирининг аниқлашича, илгари Ли Ён Гиль муқаддам ҳарбий қисмлар бўйлаб инспекцион сафарларда мунтазам равишда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ёнида юрган, аммо яқиндан Шимолий Корея матбуоти унинг номини тилга олмай қўйган. У 7 февраль куни “Кванмёнсон-4” ракетасининг муваффақиятли учирилишига бағишлаб Пхеньянда ўтказилган тадбирда ҳам иштирок этмаган.