Сурхондарёда 83 та янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилади

Ўзбекистон 11 Февраль 2016 2438

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Унда маълумот берилишича, ўтган 2016 йилда 179 та хўжалик юритувчи субъект 1 минг 300 тоннадан зиёд парҳезбоп маҳсулот етиштирди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тармоқни янада кенгайтириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла таъминлаш мақсадида бу йил мувофиқлаштирувчи вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, махсус дастур қабул қилинган. Унга мувофиқ, вилоятда 83 янги балиқчилик хўжалиги ташкил этилади.

Шунингдек, янги сунъий сув ҳавзалари барпо этилиб, 240 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Бу яна 300 тоннага яқин балиқ маҳсулоти етиштириш имконини беради. Бунинг учун тижорат банкларининг вилоят филиали томонидан 5 миллиард сўмга яқин кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар