Тошкентдаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида 1500 нафардан ортиқ ёшлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда

Жамият 11 Февраль 2016 1296

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Сергели туманида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилганди. Марказ 360 ўқувчи ўринга эга бўлиб, бошқа ҳудудларджан келган ўқувчилар учун қулай шароитларга эга бўлган 100 ўринли ўқувчилар турар жой биноси ҳам мавжуд.

Марказда “Машинасозлик ишлаб чиқариш технологиялари” (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари); “Электроника ва электротехника” (электрон қурилмалар, маиший электрон техника, радио ва телеаппаратларни таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари); “Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш” (авточилангарлар, моторчилар, автотранспорт воситаларини диагностика қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш); “Ахборот технологиялари ва тизимлари” (компьютерларни дастурлаш, компьютер ва бошқа оргтехникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш) мутахассисликлари бўйича ўқитилади.

Ўқиш муддати – 10 ой, шундан бевосита марказда касб-ҳунарга ўқитиш 6 ой, қолгани корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти ўташ учун.

Ўтган қисқа давр ичида бу ерда 1500 нафардан ортиқ ёшлар касб-ҳунарга қайта ўқитилди ва уларнинг кўпчилиги аввалдан тузилган шартномалар асосида Ўзавтосаноат, Ўзэлтехсаноат, Ўзтелеком, Тошавтотеххизмат, “GM Powertrain Uzbekistan”, Ўзагромашсервис, Тошкент труба заводи, Тошкент Қуюв-механика заводи, ГСКБ Ирригация заводи, Электроаппарат заводи, Бекобод Металлургия комбинати, Тошавтотеххизмат, «Шарқ» компанияси қошидаги корхоналарда фаолият юритишмоқда.

Яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида имзоланган Келишувлар доирасида Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон ва Урганч каби шаҳарларда ҳам ан шундай Касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар