АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трамп у томонидан таклиф қилинган Мексика билан чегарада девор қурилиши 8 млрд долларга айланишини айтди, деб хабар бермоқда The Hill нашри.

"Девор эҳтимол 8 млрд долларга айланади – бу биз Мексика туфайли йўқотаётган пулнинг катта бўлмаган қисмини ташкил қилади. Биз савдо дефицитида катта маблағлар йўқотмоқдамиз", деб айтди Трамп.

Миллиардернинг ҳисоб-китобларига кўра, девор узунлиги 1600 км га, баландлиги эса 10-12 метрга етиши керак.

Аввалроқ Трамп чегарада девор қуриш мақсадида мексикаликларга виза йиғимларини оширишни таклиф қилганди.