Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу 15 февралда Украинага расмий сафар билан келади, деб хабар бермоқда Украина бош вазири Арсений Яценюк. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

"Душанба куни мен Туркия бош вазирини кутиб оламан", деб айтди Яценюк.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Украина Туркияни Қрим бўйича музокараларга таклиф қилишни истаётганини маълум қилганди.