Якутск аҳолиси WhatsApp ёрдамида 50 даражали совуқда қирғизистонлик хурмо сотувчисини мушкул вазиятдан қутқариб қолишди

Жамият 11 Февраль 2016 13897

Россиянинг Якутск шаҳри аҳолиси 50 даражали совуқда қирғизистонлик тадбиркорнинг мушкул вазиятдан чиқишида ёрдам беришди. Якутскка хурмо олиб келаётган қирғизистонликнинг юк машинаси йўлнинг энг охирида бузилиб қолди ва совуқда қолиб кетишига тўғри келди. Бу орада ундаги хурмо совуқдан яхлаб қолди ва шаҳарнинг улгуржи савдо тармоқлари яхлаб қолган хурмони қабул қилишни рад этишди.

Шунда Якутскнинг бефарқ бўлмаган аҳолиси WhatsApp мессенжери орқали қирғизистонликка ёрдам беришни сўраб хабар тарқата бошладилар. "Труд кўчасида юк машинаси турибди ва унда хурмонинг 5 хил тури сотилмоқда, бироқ яхлаб қолган, аммо жуда ширин – бир килоси 100 рублдан. Сотувчи ўзга юртлик, йўлда машинаси бузилиб қолган. Ҳамма маҳсулоти яхлаб қолган. Улгуржи савдогарлар хурмони қабул қилишдан бош тортишган. Эркак ночор ҳолатда, машинада яшамоқда, иссиқлик пушкасида исинмоқда, уйига кета олмаяпти. Келинг эркакка маҳсулотини сотишга ёрдам берамиз", дейилган хабарда.

Шундан кейин якутскликлар 50 даражали совуққа қарамай шаҳарнинг чеккасида жойлашган Труд кўчасига келиб, барча хурмони тезда сотиб олишди. "Хурмо музлагандан кейин янадаям ширинроқ бўларкан", деб ўз таассуротлари билан бўлишдилар якутскликлар.

"Аввал спам деб ўйладик, бориб қарасак ҳақиқатан ҳам музлаб қолган фура турибди. Ҳайдовчига раҳмимиз келди, музлаб қолган, бироқ хурмосини сотиб турибди", деб ёздилар гувоҳлар.

Қирғизистонлик эркак шундай совуқ шариотга қарамай, шаҳарда "қайноқ юракли" одамлар яшашини айтиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди. "Мен ўз маҳсулотимни сота олмайман, ҳаммасини ташлашга тўғри келади, деб ўйлагандим. Бироқ машинам бузилиб қолгандан кейин бор-йўғи икки соат ўтиб, олдимга одамлар келиб хурмони сотиб олишни бошладилар. Бироздан кейин умуман навбат юзага келди. Уч кун ичида мен барча маҳсулотни сотиб бўлдим. Ҳозир 40 тонналик машинамни таъмирлашга бериб қўйдим. Ҳаммаси WhatsApp деб яхшилик билан якунланди. Кейин билишимча, одамлар ўзлари менга ёрдам бериш ҳақида хабар тарқатишган экан ва яна устахона топишга ҳам ёрдам беришди", деб айтмоқда қирғизистонлик.

Ёқутистон алоқа вазирлиги маълумотларига кўра, республиканинг 90 фоиз аҳолиси ёки 800 минг киши WhatsApp мессенжерининг фаол фойдаланувчилари ҳисобланадилар.

"WhatsApp Ёқутистондаги энг оммавий алоқа тури ҳисобланади. Қизиғи, ундан кўпроқ кекса ёшдагилар фойдаланадилар. Кўплаб туманлар аҳолиси телевизор кўрмайдилар, янгиликлар сайтини ўқийдилар ва ватсап орқали янгиликлардан хабардор бўладилар", деб айтмоқда республиканинг алоқа вазири Александр Борисов.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар