“Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида видеоконференция ўтказилди

Ўзбекистон 12 Февраль 2016 1216

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақида “Камолот” ЁИҲ Матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Миллий университети магистрантлари жанубий кореялик Пан Хим ва Сан Хим Ён, олий таълим муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Бобурнома”нинг ўзбек адабиёти ва қадимий тарих майдонида тутган ўрни, шоирнинг ғазал ва рубоий жанрида ёзилган шеърларининг аҳамияти, унинг меҳрибон ота, кучли сиёсатчи, жасур шоҳ ва беназир шоир каби бир қатор сифатлари ёшлар учун ўрнак сифатида кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда видеоконференция қатнашчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ва ҳаёт йўли ҳақида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўпроқ янгиликлар