Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган “Uzsalaman” Ўзбекистон – Германия – Буюк Британия қўшма корхонасида 20 дан ортиқ турдаги пойабзал тайёрланмоқда.

200 дан зиёд ишчи-мутахассислар меҳнат қилаётган корхонада ўтган йили 137 минг 700 жуфт пойабзал ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида қўшма корхона бош директори Равшанбек Абдуллаев маълумот берган.

“Қўшма корхона мамлакатимизда ва хорижий давлатларда ўтказиладиган нуфузли кўргазмаларда фаол қатнашиб, импорт ўрнини босувчи, сифатли пойабзал маҳсулотлари билан саноатимизнинг юксак салоҳиятини намойиш этиб келмоқда”, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.