2015 йилда 1 минг 668 нафар ўзбекистонлик ёш спортчи халқаро мусобақаларда 983 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон 12 Февраль 2016 1590

Президентимиз Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди.

Ҳеч кимга сир эмас, спорт саломатликни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси давлатни оламга машҳур қиладиган беқиёс воситадир. Халқаро майдонларда спортчиларимиз эришаётган ютуқлар қалбларимизда ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади, она Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтиради.

Бизнинг қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз тараққиётида ҳар томонлама фахрланишга арзийдиган буюк алломалар, ноёб обидалар, енгилмас саркардалар, паҳлавон ва баҳодирлар жуда кўп бўлган. Бугун ёшларимиз ана шундай улуғ аждодларимизнинг ворислари сифатида барча жабҳаларда, жумладан, спортда ҳам дунё миқёсида энг юксак шоҳсупаларга кўтарилиб, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини оширмоқда.

Ўзингиз айтинг, эски тузум даврида жаҳон миқёсида ўтадиган биронта мусобақада “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар бугунгидек жаранглаб, миллионлаб инсонлар қалбида акс-садо берганини биров эшитганми, Ватанимиз байроғи шунчалар баланд кўтарилганини илгари биров кўрганми, деб алоҳида таъкидлади Юртбошимиз.

Барчамизга мамнуният етказадиган томони шундаки, истеъдодли ўғил-қизларимиз халқаро майдонларда қўлга киритаётган катта ғалабалари билан Ўзбекистон ёшларининг ҳеч кимдан кам эмаслигини такрор ва такрор намоён қилмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, биргина ўтган йили 1 минг 668 нафар спортчимиз, жумладан, 567 нафар қизимиз 165 та халқаро мусобақада иштирок этиб, 983 та медални қўлга киритганини, ёш иқтидорли мусиқачи ва ижрочиларимиз нуфузли халқаро танловларда 137 та совринли ўринга сазовор бўлганини ва уларнинг 76 таси Гран-при ва биринчи ўрин эканини айтиш жоиз.

Мен мана шундай юксак марраларни қўлга киритаётган болаларимизни миллионлаб Ўзбекистон ёшларининг муносиб вакиллари, деб биламан. Айнан ана шундай азму шижоатли ўғил-қизларимиз ўз ютуқлари билан минг-минглаб тенгдошларига ибрат бўлмоқда, уларни ҳам катта мақсадлар йўлида руҳлантирмоқда, деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз спорт жиҳозлари ва кийимлари ишлаб чиқаришда уларнинг сифатли, қулай, халқаро стандартларга мос бўлиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, спорт анжомларини ишлаб чиқариш учун лицензия беришни йўлга қўйиш, бу борада ҳам рақобат муҳитини ривожлантириш кераклиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш, сузиш ҳавзаларида улар учун қулай шароит яратиш, бунинг учун хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар