30 йил олдин хотирасини йўқотган канадалик ўз исмини ва ким бўлганини эслади

Жамият 12 Февраль 2016 3613

Канаданинг Сент-Кэтринс шаҳрида яшаб келган шахс 51 ёшида ўзининг асл исмини ва келиб чиқишини эслади. CNN телеканали хабарида айтилишича, у 1986 йилда, яъни 30 йил муқаддам хотирасини йўқотганди.

Хабар қилинишича, бу эркак ижтимоий муассасага келган ва ўз исми Эдгар Латьюлиплигини, ёшлигида Китченер шаҳрида яшаганини айтган. 1986 йилда у 21 ёшда бўлган ва у ақли ноқисликдан азият чеккан. У туғилган шаҳридан Ниагара шаршараси томон кетаётганида бошидан жароҳат олган ва барчасини унутган.

Узоқ вақт қидирувлардан кейин унинг онаси тақдирга тан бериб, ўғлининг жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақидаги тахминга кўнган.

30 йил давомида бедарак кетган деб ҳисоблаб келинган бу шахс Сент-Кэтринс шаҳрида яшаб ва ишлаб келган. Сент-Кэтринс ва Китченер шаҳарларини автомобилда 1,5 соат ичида босиб ўтиш мумкин бўлган масофа ажратиб туради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар