Башар Асад бутун Сурия бўйлаб назоратни қайтариб олишга ваъда берди

Жаҳон 12 Февраль 2016 7573

Сурия президенти Башар Асад мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб назоратни қайтариб олишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Асаднинг айтишича, мамлакат қуролли кучлари давлатнинг бутун ҳудудини жангарилардан "ҳеч қандай иккиланишсиз" озод қилишга уриниб кўришлари мумкин эди, бироқ урушга минтақадаги етакчи давлатлар аралашди. "Энди вазиятни тартибга солиш узоқ вақт олади ва бу учун катта ҳақ тўлашимизга тўғри келади", деб қўшимча қилди Асад. Асад террорчилик билан тинчлик жараёнида ҳам курашишни тўхтатмасликка ваъда берди.

Бир ҳафтадан кейин расмий Дамашқ ва муҳолифат вакиллари ўртасида ўт очишни тўхтатиш режалаштирилмоқда. Бироқ бу Россия ҳарбий-коинот кучларига тааллуқли бўлмайди, чунки Москвада таъкидланишича, Россия Сурияда муҳолифат билан эмас, балки ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра" террорчилик гуруҳлари билангина курашмоқда.

Кўпроқ янгиликлар