Францияда ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг истеъфоси расман қайд этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Франциянинг собиқ бош вазири Жан-Марк Эро янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланди.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Фабиуснинг номзодини мамлакат Конституцион кенгаши раҳбари лавозимига таклиф қилгани маълум қилинганди.

Вазирлар Маҳкамасидаги ўзгаришлар бош вазир Мануэл Вальс ва иқтисодиёт вазири Эммануэл Макронга тааллуқли бўлмади.