Германия чемпионати ўйинларида видеотакрорлардан фойдаланилади

Спорт 12 Февраль 2016 1433

Бундеслига ўйинларида видеотакрорлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатган.

Германия футбол лигаси (DFL) футбол ўйинлари давомида тажриба сифатида видеотакрорлардан фойдаланишни йўлга қўйишни режалаштирган. Ҳозирча бу синов муддати 2 йил учунлиги ва кейинги мавсумдан жорий қилиниши айтилган.

Яқин вақт ичида DFL ФИФАга бу лойиҳани маъқуллашни сўраб, мурожаат қилади. Қайд этилишича, биринчилик ўйинларида қўшимча ҳакам махсус монитор орқали ўйинни томоша қилиб, бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам бериб боради.

Лига раҳбарияти бу тажриба қанчалик қўл келишини амалда синаб кўрмоқчи. Шу билан бирга бу янгилик ўйинлар темпи тушишига олиб келмаслигига умид қилинмоқда.

Бундан олдинроқ, НБАда видеотакрорларни кузатиб турувчи тўртинчи ҳакам пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар