Ичи нарсалар билан тўла омборхонада дронлар пойгаси видеога олинди

Технология 12 Февраль 2016 4403

Дронлар учун парраклар сотувчи Propsman компанияси ичи тўла омборхонада икки дроннинг пойгасини видеога олди. Ташкилотчилар пойга трассасининг бир қисмини кўчада жойлаштирдилар ва йўл бўйлаб махсус чекпоинтлар ўрнатдилар.

Пойга вақтида дронлар операторлари турли тўсиқларни айланиб ўтадилар ҳамда ҳавода кескин бурилишлар содир этадилар. Бу вақтда пойгани суратга олаётган дрон йўл давомида рақибини тақиб этиб боради ва финиш олдида унга етиб олади. Пойга икки дроннинг тўқнашуви билан якунланади.

2015 йил июлда Калифорнияда дронлар пойгалари бўйича биринчи чемпионат бўлиб ўтди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил қилган, ғолиб эса янги зеландиялик Чэд Новак бўлганди.

2016 йил март ойида Дубайда яна бир дронлар пойгалари бўйича чемпионат ўтказилиши режалаштирилган. Бош мукофот миллион долларни ташкил қилади. Мукофотлар бир неча йўналишларда, жумладан энг яхши дрон ишлаб чиқарувчиси йўналишида ҳам тақдим этилади.

Кўпроқ янгиликлар