Immersion компанияси Apple’ни патентларни бузганликда айблади. Бу ҳақда Re/code хабар бермоқда.

Шикоятда Apple’нинг 3D Touch ва Force Touch технологияси экранга тегилганда қурилмаганинг жавоб қайтариши кўзда тутилганлиги сабабли Immersion компаниясининг патентини бузганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Immersion компанияси 1993 йилда тузилган ва тиббиёт, ўйин ва электроника қурилмаларида ишлатиладиган тактиль технологияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Аввалроқ суд Apple’га VirnetX компаниясининг патентини бузганлиги учун 626 млн жарима тайинлаган эди.