Ўзбекистон давлат рақобат қўмитаси концерт тадбирлари ташкил қилувчи овқатланиш муассасалари эгаларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш учун жавобгарлик борасидаги огоҳлантириш хатларини йўллади.

Мактубда айтилишича, ОАВ ва интернетдаги реклама мониторинги натижасида бундай муассасаларда ўтказиладиган концерт дастурларида фонограммадан фойдаланилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, “Ўзбекнаво” ЭБнинг маълумотларига қараганда, муассасаларнинг анча қисми тегишли лицензия ва рухсатномасиз тадбирлар ўтказади.

Бир қатор ҳолатларда эса ваъда қилинган артист тадбирда иштирок этмаслиги аниқланган. Бу нормаларнинг бузилиши учун жарима чоралари кўрилади, дейилади хат якунида.