«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўтган ойда кўк-анор ранлилар жамоаси чемпионатнинг бешта ўйинида тўртта ғалаба ҳамда битта дуранг қайд этишди.

Аргентиналик футболчи эса «Гранада»га қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, «Атлетик», «Атлетико» ва «Малага»жамоалари дарвозаларига биттадан гол йўллаган.

Шу тариқа, Месси фаолиятида биринчи марта Примерода ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ушбу соврин эса 2013 йили жорий этилган.