АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда доимий яшашдан зерикиб кетганини тан олди, деб хабар бермоқда Variety нашри.

Элен Деженерес шоуси эфирида у президентлик кампаниясининг бир жиҳатини соғинганини айтди – Вашингтондан ташқарига чиқиш имкониятини.

“Мен Вашингтондан чарчадим”, - деди Обама.

Шунингдек, у нега рафиқаси Мишель Обама билан баҳслашмасликка ҳаракат қилишини тушунтирди.

“Биласизми, орадан 15 йил ўтиб, унинг ҳар доим ҳақ бўлганлигини тушундим”, - таъкидлади давлат раҳбари.