Ўзбекистон бензин энг арзон сотиладиган давлатлар рўйхатида 68-ўринни эгаллади, Марказий Осиё давлатлари орасида эса бу бешинчи ўриндадир. Бу Global Petrol Prices индексида акс этди.

Экспертларнинг фикрича, энг арзон бензин Венесуэла, Қувайт ва Саудия Арабистонидадир. Туркманистон 4-ўринда. Қозоғистон 8, Россия 15, Қирғизистон 17, Тожикистон 42-ўринда.
Рейтингга жами 181 давлат киритилди.

Йил бошидан буён Ўзбекистонда Аи-80 бензини ва дизель ёқилғиси нархи Ўзбекистонда 2075 сўмга кўтарилди. Эски нарх – 2030 сўм. Аи-91 бензинининг нархи – 2280 сўм.

Суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ 30 сўмга, сиқилган газ солиғи 35 сўмга кўтарилди.