Ўзбекистон Қирғизистонга 140 минг тонна минерал ўғит етказиб беради. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Жўқорғи Кенгаш мажлисидаги чиқишида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистондан асосан азот ўғитлари ва карбамидлар импорт қилинади.

Қирғизистоннинг ўғитларга бўлган йиллик эҳтиёжи 200 минг тоннани ташкил қилади.