Ўзбекистонда қиз болаларни оммавий спортга жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон 12 Февраль 2016 2109

Президентимиз Ислом Каримов раислигида 11 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Жамғарма ташкил этилганидан буён, хусусан, 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича фикр юритди. Президентимиз жумладан қиз болаларнинг оммавий спортга жалб этилиши, юртимизда болалар спорти соҳасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фарзандларимизнинг жисмоний камолотида ўзининг амалий ифодасини топаётганига тўхталиб ўтди.

Қиз болаларни оммавий спортга жалб этиш борасидаги амалий ишларимиз ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишимиз зарур. Бу кўрсаткичлар 2005 йилда 24 фоизни, жумладан, қишлоқ жойларда 22 фоизни ташкил этган, холос. Бугунги кунда қиз болаларнинг 47 фоизи, қишлоқ жойларда эса 44,7 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётгани барчамизга мамнуният етказади.

Вилоятлар миқёсида олиб қараганда, 2015 йилда қиз болаларнинг спорт билан шуғулланиши Фарғона вилоятида 47,6 фоизни, Наманган вилоятида 47,5, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 47,4 фоизни ташкил этгани эътиборга лойиқ, албатта.

Бу ишларни янада изчил давом эттиришимиз керак, деди Президентимиз. Чунки қизларимиз тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, халқимиз, миллатимизнинг умиди ва таянчи ҳисобланган келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган наслимиз давомчиларини кўрамиз. Қиз бола соғлом ва бахтли бўлса, у қурадиган оила ҳам, унинг меваси бўлмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади. Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият бахтли ва фаровон бўлади. Буни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур.

Қизларимизни спортга қизиқтириш, улар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида аёл мураббиялар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада махсус қарорлар қабул қилганимиз ўз самарасини бермоқда, деди давлатимиз раҳбари. Илгари спорт соҳасида аёл мураббияларни топиш қийин эди. Қишлоқ жойларда бундай мутахассислар деярли йўқ эди.

Ана шуларнинг барчасини инобатга олиб, юксак малакали спорт мураббийлари, жумладан, хотин-қиз мураббиялар меҳнатини рағбатлантириш бўйича юртимизда янги, самарали тизим жорий этилгани бугунги кунда ўз натижасини бермоқда. Бунинг тасдиғини 2015 йилда спорт бўйича мураббий ва ўқитувчилар 2005 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпайганида, жумладан, аёл спорт устозлари 3,8 баробар ошганида кўриш мумкин.

Болаларимиз келажагини ўйлаб олиб бораётган мана шундай ишларимиз фарзандларимизнинг жисмоний камолотида ўзининг амалий ифодасини топмоқда, деб таъкидлади Юртбошимиз. Масалан, Ўзбекистонда бўй кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига мос келадиган 14 ёшли ўғил болаларнинг улуши бугунги кунда Тошкент шаҳри бўйича 97,9 фоизни, Наманган вилояти бўйича 97,6, Қашқадарё вилояти бўйича 97,1, Бухоро вилояти бўйича 96,8 фоизни, мамлакатимиз бўйича 94,2 фоизни ташкил этмоқда. Бошқача қилиб айтганда, 14 ёшдаги ўғил-қизларимизнинг бўйи кейинги ўн йилда ўртача 2,8 сантиметрга ўсганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Айни шу йўлда амалга оширган ишларимизнинг яна бир муҳим натижасини ҳарбий хизматга яроқли деб топилаётган йигитлар сони 2000 йилдаги 63,4 фоиздан 2015 йилда 86,3 фоизга етгани, уларнинг бўйи шу даврда 5,9 сантиметрга ўсиб, ўртача 171,7 сантиметрни, вазни эса 6,2 килограммга ортиб, 67,8 килограммни ташкил этаётгани мисолида кўришимиз мумкин.

Барчамизга аёнки, спорт билан мунтазам шуғулланиш болаларимиз, ёшларимизнинг соғлом қарашларини шакллантиради ва иродасини тоблайди, уларнинг мард ва жасур инсонлар бўлиб камол топиши, турли-туман синов ва қийинчиликларни мардона енгиб ўтишга қодир бўлиши учун мустаҳкам замин яратади. Энг муҳими, спорт билан дўст бўлган болалар биз учун мутлақо бегона ва зарарли оқимларга қўшилиб кетмайди, деди Ислом Каримов.

Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларимизда янгидан барпо этилган замонавий футбол майдонларида ёшларимиз ўзларининг бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда. Бундай ишлар ўз самарасини бермоқда. Ҳаётимиз ўзгармоқда, онгимиз, дунёқарашимиз ўзгармоқда, ўзимизга, ўз соғлиғимизга, келажагимизга муносабатимиз ўзгармоқда ва бу жараёнда бошқа кўпгина ижобий омиллар қатори аввало спорт катта таъсир кўрсатмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар