Ўзбекистонда турли банкларнинг мижозлари картадан картага маблағ ўтказиш имкониятига эга бўлади

Ўзбекистон 12 Февраль 2016 10915

“Агробанк” Ягона умумреспублика процессинг марказининг PayMe сервисига уланган иккинчи банк бўлди. Бу сервис жисмоний шахсларга бир банк доирасида картадан картага маблағ ўтказиш имконини беради. Ушбу банкни илк бора “Алоқабанк” жорий этганди.

Пулни UzCard миллий тўлов тизими сайтидаги шахсий кабинетдан амалга ошириш мумкин. Ойига фақат 1 млн сўм ўтказиш мумкин. Хизмат тўлови – ўтказма ҳажмидан 2 фоиз. Пул дарҳол ўтказилади.

Февраль ойининг охирига қадар сервисга яна 10та банк уланиши кутилмоқда, деб хабар беради Gazeta.uz процессинг маркази директори Фаррух Зияевга таянган ҳолда. Ҳозир марказ банклар билан музокаралар олиб бормоқда.

“Барча банкларни улаш бўйича ишлар якунланганидан сўнг турли банкларнинг карталари ўртасида пул ўтказишни ташкиллаштириш борасида ишлар бошланади. Техник жиҳатдан биз бу нарсага шаймиз” – таъкидлади мутахассис.

Зияевга кўра, бу хизмат кейинчалик Click тизимига ҳам киритилади, пул ўтказиш лимити эса кўпайтирилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар