2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Қарорда Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилиши, 2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилиниши маълум қилинган.