Россия бош вазири халқаро коалициянинг Сурияда қуруқликдаги операцияга ёмон тайёргарликда эканлигини айтди

Жаҳон 12 Февраль 2016 3200

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Handelsblatt нашрига берган интервьюсида АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши халқаро коалициянинг Сурияда қуруқликдаги операцияга тайёргарлиги паст даражада эканлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Қуруқликдаги ҳар қандай операция, қоида бўйича, урушнинг чўзилиб кетишига олиб келади. Афғонистон ва бошқа бир қатор давлатлардаги вазиятга бир қаранг. Шўрлик Ливияни гапирмасам ҳам бўлади. Қуруқликдаги операция – бу унда иштирок этаётганларнинг барчасини урушга киритишдир. Шунинг учун америкаликлар – АҚШ президенти ҳам, араб ҳамкорларимиз ҳам улар узлуксиз урушни истайдиларми, шуни бир ўйлаб кўришсин. Улар, нима, ҳаммани бирпасда ютамиз деб ўйлашяптими? Бундай бўлмайди, айниқса араб дунёсида. У ерда ҳамма ҳаммага қарши жанг қилади", деб айтди Медведев.

Медведевнинг айтишича, агар Сурияга қўшин олиб кирилса, у ердаги уруш ўнлаб йилларга чўзилиб кетиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар