Россия ИИВ ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳайдовчиларни тезликни туширишга мажбур қилишнинг ўзига хос услуби ҳақида гапириб берди.

“Тўсиқлар ҳам, йўл белгилари ҳам ёрдам бермаганда, ГИБДДовик (“снеговик” – қор одамга ўхшатма) ишга киришади”, - дейилади хабарномада.

Суратда кўринишида, қор одам йўл патрули инспектори қиёфасида ясалган ва унинг ёнига тезлик 40 км/соатдан ошмаслиги кўрсатилган йўл белгиси қўйилган. Бу қор одамни ўз мажбуриятларини яхши англайдиган номаълум фуқаро ясагани айтилмоқда.