Россиялик миллиардер суперяхтасини "кичиклик қилгани" учун сотиб юборган

Жамият 12 Февраль 2016 6517

Лондонда истиқомат қилувчи россиялик миллиардер Кирилл Писарев ўзига тегишли яхтани "6 кишидан иборат оиласи учун кичиклик қилгани" учун 2012 йилда 21,7 млн долларга сотиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 47 метрлик яхта "12 киши учун барча шинам қулайликларга, тренажёр зали, жакузи ва Wi-Fi’га эга бўлган". 

Бу яхтани 2010 йилда сотиб олган тадбиркор 6 ой ўтибоқ ундан кўнгли қолган ва унга яхтани сотишда ёрдам берган воситачиларга яхта у, унинг рақифаси ва 4 фарзанди учун кичиклик қилаётганини айтган. Писарев уни 2012 йилда бошқа рус олигархи Александр Милявскийга 21,7 млн долларга сотиб юборган ва 29 млн долларга ўзига бошқа, 55 метрлик яхта сотиб олган.

Нашр маълумотларига кўра, яхтанинг сотилиши бўйича Лондон апелляцион судида Moran Yacht and Ship Inc брокерларининг миллиардерга қарши даъво аризаси кўриб чиқилмоқда. Яхтанинг сотилишида ёрдам берган брокерларнинг таъкидлашларича, миллиардер уларга яхта сотилиши учун 900 минг доллар миқдорида воситачилик пулини бермаган.

Кирилл Писарев 1994 йилда ўзининг ҳамкори Юрий Жуков билан "ПИК" девелоперлик компаниясини ташкил этган.

\

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар