Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи 90 ёшли эркак ўзидан 40 ёшга кичикроқ аёл билан турмуш қурди. Маҳаллий матбуотда ёзилишича, никоҳни унинг барча қариндошлари маъқуллаган.

Шайх Машан бин Ҳариб ал-Ҳудайбий Макканинг шарқий қисмида тўй уюштирди. Маросимда олинган суратлар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Sada газетасининг маълум қилишича, суратларни куёвнинг тўйда иштирок этган қариндошлари ва дўстлари тарқатган.