11 февраль оқшомида Испания Кубогининг иккинчи ярим финал жавоб учрашуви ўтказилди. Унда «Сельта» «Севилья»ни қабул қилди 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Мезбонлар сафида Аспас дубль қайд этиб, жамоасини олдинга бошлаган бўлсада, меҳмонлар ҳужумчилари Банега ва Коноплянка биттадан гол урган ҳолда керакли натижани таъминлашди.

Дастлабки ўйинда «Севилья» 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришганди. Шу тариқа, Унай Эмери шогирдлари финалга йўл олишди ва бош соврин учун «Барселона»га қарши майдонга чиқишади.

Испания Кубоги, 1/2 финал

Сельта – Севилья 2:2
Голлар: Аспас, 35, 55 - Банега, 57, Коноплянка, 87
Сельта: Бланко, Гомес, Мальо, Планас, Орельяна, Васс (Кастро, 65), Диас (Радоя, 69), Эрнандес, Бонгонда, Аспас, Гвидетти (Хосеп Сенье, 72).
Севилья: Рико, Колодзейчак, Рами, Эскудеро, Каррису (Кристофоро, 63), Банега (Коноплянка, 72), Иборра (Нзонзи, 56), Крон-Дели, Витоло, Коке, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Планас, Эрнандес - Банега, Рико, Гамейро, Нзонзи.

Амалга оширилмаган пенальти: Гвидетти, 60 («Сельта»)