Швейцарияда вояга етмаган қизни зўрлашда айбланиб қамалган, асли суриялик бўлган Ҳасан Кико қамоқхона қоровули ходимаси Ангела Магдичи билан бирга қочиб кетди. Бу ҳақда The Sun нашри ёзмоқда.

Полициянинг тахмин қилишича, 32 ёшли Магдичи 27 ёшли Кикони севиб қолган ва шу ҳафта бошида унинг қочиб кетишига кўмаклашган. Магдичи ҳамкасбларини огоҳлантирмасдан уйига кетиши мумкин бўлган тунги пайтда иккаласи ҳам қамоқхона ҳудудидан чиқиб кетишган. Улар аллақачон мамлакатни тарк этган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.