Швейцариянинг энг йирик банкларидан бирининг акциялари кескин қадрсизланиб кетди

Иқтисодиёт 12 Февраль 2016 1602

Швейцариянинг йириклиги бўйича 2-рақамли банки Credit Suisse Group акциялари нархи 27 йиллик минимум кўрсаткичгача тушиб кетди, деб хабар бермоқда банк раҳбари Тижиан Тьямга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

10 февралдаги савдолар якунида Credit Suisse акциялари нархи 8,4 фоизга тушиб, 12,31 швейцар франкида тўхтаган. Оқибатда банк акциялари умумий ҳисобда 43 фоизга қадрсизланиб кетган.

4 февралда Credit Suisse 2008 йилдаги жаҳон инқирозидан кейин биринчи марта зиён кўргани ҳақида ҳисобот берган. Банк 2015 йилнинг 4-чорагида аввал эълон қилинган қайта ташкиллаштириш доирасида катта кўламда харажатлар қилгани сабабли катта зиён кўрган.

Шу муносабат билан банк раҳбари Тижиан Тьям директорлар кенгашидан унинг йиллик мукофот пулини қисқартиришни сўраган.

Кўпроқ янгиликлар