Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини киритишга келишилди

Жаҳон 12 Февраль 2016 6549

АҚШ Давлат котиби Жон Керри журналистларга Сурияда ҳафта ичида ўт очишни тўхтатиш тартиби киритилишини маълум қилди. Бундай қарорни Мюнхенда Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича гуруҳ иштирокчилари Сурия ихтилофидан чиқиш йўлларини муҳокама қилиш вақтида қабул қилдилар.  

Учрашув 4 соатдан кўпроқ давом этди, унда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура иштирок этдилар.

"Ўт очишни тўхтатиш тартиби террорчилик гуруҳлари деб тан олинган гуруҳларга тааллуқли бўлмайди", деб айтди Керри.

Бундай гуруҳларга ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра" гуруҳлари киради.

Бундан ташқари, учрашувда Сурия шаҳарларига инсонпарварлик ёрдамини етказиш масалалари келишиб олинди. Озиқ-овқат ва дори-дармонлар шу ҳафтаданоқ бошлаб биринчи навбатда ночор аҳволдаги, террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан қамал қилинган ҳудудларга етказилади. Бундай ёрдамни биринчилардан бўлиб Дамашқ аҳолиси олади.

Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказилишини Сергей Лавров маълум қилди. У юклар ҳам қуруқлик, ҳам ҳаво орқали етказилишини таъкидлаб ўтди.

"Барча ҳудудларга киришнинг таъмиланишига келишиб олдик. Бунга аввал қисман муҳолифат халақит бераётган эди", деб айтди Лавров матбуот-анжуманда.

Кўпроқ янгиликлар