Туркия суди 24 ёшли журналист Ҳилол Калофатни мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилишда айбдор деб топди. Doğan агентлигининг маълум қилишича, қиз 28 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳукм 5 йилга кечиктирилган.

Афёнқораҳисор шаҳридаги радиода ишловчи қиз 2015 йил 20 мартида Facebook’даги саҳифасида чоп этган бир қанча хабарларда, прокуратуранинг фикрича, президентга нисбатан ҳақорат сўзларини ишлатган. Бир муддатдан сўнг хабарлар ўчирилган, лекин фойдаланувчилардан бири нусха кўчиришга улгурган.

Судда журналист қиз пушаймонлигини таъкидлаб, бу ишни қасддан қилмаганини айтган. Шуни инобатга олган ҳолда суд жазо муддатини кечиктириш ҳақида қабул қилган. Яъни, беш йил давомида Калофат бу ишни яна такрорласа, қамалади.