Украина Вазирлар Маҳкамаси 11 февралдаги йиғилишда Туркия билан 2016 йилда 50 млн долларлик кредит олиш бўйича кредит келишувининг имзоланишини маъқуллади. Қарз 5 йиллик муддат ичида, 2,5 фоизлик ставка билан узилиши керак. Бу ҳақда Украина молия вазири Наталья Яреськога иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс-Украина" ахборот
агентлиги маълум қилди.

Яресько буни "катта йигирматалик" давлатлари томонидан Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлаш қадамларидан бири эканлигини айтди.

Ўз навбатида, Украина бош вазири Арсений Яценюк 15 февралда Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлуни кутиб олишини ва айнан шу учрашув давомида кредит келишувини имзолашни режалаштираётганини маълум қилди.