«Севилья» клуби бош мураббийи Унай Эмери январь ойида Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўтган ойда ушбу 44 ёшли мутахассис бошқарувидаги андалусияликлар бешта ўйинда жами 10 очко (3 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият) тўплашга муваффақ бўлишди.

Бу эса 2013 йилдан буён «Севилья» бош мураббийи сифатида ишлаётган Эмерининг фаолиятидаги учинчи шундай соврин бўлди.

Айни дамда жамоа 37 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг бешинчи поғонасида жойлашган.