Юрген Клопп: Англияда ишлар экансан совринларга эга чиқиш учун бироз кутишга тўғри келади

Спорт 12 Февраль 2016 1157

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг юқори спорт формасига чиқиб олиши учун вақт кераклигини таъкидлаб ўтди.

«Ливерпуль»да етакчи мураббийлар ва футболчилар билан ишламоқдаман. 4 ой ишлаб билдимки, бу ердагилар ғалабага жуда чанқоқ. Биз жамоани ўз вақтида бўлган даражасига олиб чиқиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Иккала Манчестер жамоаси ва лондонликлар кўп пул тикиш имкониятига эга.

Лекин шунга қарамай, ҳаттоки сен тўғри йўлдан кетаётган бўлсанг ҳам бу АПЛда юқори ўринларда юришингга кафолат бермайди. Чунки бошқа клублар ҳам тўғри йўлдан кетишаётган бўлади.

Германияда ҳамма АПЛнинг телевидениеда топаётган пулларини яхши билади. Бундеслигада ҳам шундай молиявий имконият яратилса яхши бўларди. Лекин бу чемпионатда сен топаётган пулни бошқа жамоалар ҳам топади. Энг катта қийинчиликлар мана шундан келиб чиқади.

«Ливерпуль»да ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Бу жуда муҳим жамоа, жуда муҳим жой. «Энфилд» – ажойиб стадион. Бу ерда ҳар доим янги тарих яратилади.

Бу мен учун катта фахр, мен бу ерда эканимдан фахрланаман. Сиз ғалабага чанқоқ ва ҳар дақиқада совринларни қўлга киритиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз бироз сабр қилишингиз керак бўлади. Ютуқларни қўлга киритишимиз учун бизга маълум вақт зарур», – дея Клоппдан иқтибос келтиради Goal.com интернет-нашри.

Кўпроқ янгиликлар