“Суғур куни” фильмида бош ролни ижро этган актёр безор қилган мухлисларидан қутилишнинг кутилмаган йўлидан юрди

Маданият 13 Февраль 2016 5376

“Суғур куни” фильми орқали киномухлисларга таниш бўлган америкалик актёр Билл Мюррей уни суратга олишга уринган ашаддий мухлисларининг мобил телефонларини томдан улоқтиргани учун уларга тўлов таклиф қилди.

Актёр телефонларни отган Калифорния штати Кармель шаҳридаги бино раҳбарининг айтишича, актёрни уч метр масофадан суратга олишни бошлашганида, унинг шу даражада жаҳли чиққан-ки, ўрнидан туриб, мухлисларнинг телефонларини тортиб олган ва томдан улоқтириб юборган.

Полициядан олинган маълумотга кўра, "муҳаббатлари қимматга тушган" гаджет эгалари севимли актёрлари устидан расмий шикоят қилгандан кўра, компенсация олишни маъқул топишган.

2015 йилнинг март ойида актёрнинг телешоудаги иштироки шов-шувларга сабаб бўлганди. Чунки ушбу актёр ўша шоуда  аёллар кийими ва шляпасида намоён бўлганди. Актёрнинг ўзи буни ҳар йилги Техас South by Southwest фестивали (кинофестиваль ва конференция) шарафига қилганини айтганди.

2007 йили Мюррей Стокгольм полицияси томонидан гольф-карасини маст ҳолатда бошқаргани учун қўлга олинганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ходимлари уни ўзи тўхтаган меҳмонхонага кетаётганда шаҳар марказида қўлга олишган. У ўзини дадил тутган, фақат Америка қонунларига таяниб, трубага пуфлашдан бош тортган, лекин қон таҳлилига рози бўлган. У маст ҳолатда машина бошқарганини тан олиб тилхат ҳам ёзиб берганди.

Кўпроқ янгиликлар