Англия чемпионати 25-турини "Сандерленд" жамоаси ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилган учрашув бошлаб берди.

Ушбу учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 3 дақиқасидаёқ Давид Де Хеа ўз даврозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу вазиятда Сэм Эллардайснинг қишки трансферлардаги хариди Ваҳоб Ҳазри жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 39 дақиқада Антони Марсьяль ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг 82 дақиқасида Коненинг зарбасидан кейин Дэвид де Хеа тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Шу тариқа, Сэм Эллардайс шогирдлари ўз майдонида 3 очкони қўлга киритишди ва аҳволларини яхшилаб олишди. Жамоа айни вақтда 23 очко билан 18 ўринга кўтарилган. Аутсайдердан учралган мағлубиятдан кейин эса Луи ван Гаал шогирдлари 41 очко билан бешинчи ўринга жойлашишган.

Англия чемпионати, 25-тур

Сандерленд - Манчестер Юнайтед - 2:1
Голлар: Хазри (3), Коне (82) - Марсьяль (39)
Сандерленд: Манноне, Едлин, О'Ши, Каттермол (Тоивонен, 85), Коне, ван Анхольт, Киркхофф (Родуэлл, 15), М'Вила, Хазри, Н'Дойе, Дефо (Борини, 71).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Дармиан (Лав, 38), Смоллинг, Блинд, Бортвик-Жексон, Шнайдерлин (Кин, 86), Кэррик, Лингард (Депай, 63), Мата, Марсьяль, Руни
Огоҳлантиришлар: Едлин (38), О'Ши (45) - Руни (46), Мата (58), Кэррик (59).