ОАВ Apple нинг 4 дюймлик смартфони iPhone 5sE ва iPad Air 3 янги планшетининг сотилиш санасини аниқлади, деб хабар беради "Вести, Hitech".

Янги гаджетлар шу йилнинг 15 мартида тақдим қилиниб, 18 мартда сотувга чиқарилади. Маълум бўлишича, бу сафар қурилмаларни олдиндан буюртма қилиш имконияти бўлмайди. 

iPhone 5sE смартфони Apple нинг янги 4.7 ва 5.5 дюймлик iPhone 6s ва iPhone 6 Plus ларга қараганда ихчамроқ, лекин ишлаб чиқариш бўйича кучлироқ қурилмали бўлмоқчилар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Телефон 4 хил - олтин, пушти, кумуш ва кулранг рангда сотувга қўйилади.

iPad Air 3 планшети эса, ўз навбатида Apple нинг бир қатор янги аксессуарларини қўллаш имкониятига эга бўлади. Планшет олдинги моделлардан янада сифатлироқ камера билан фарқланади.