АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия ҳукумати тинчликни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, мамлакат ҳудудига коалициянинг қуролли кучлари киритилиши тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

«Агар Асад ўз мажбуриятига амал қилмаса, Эрон ва Россия уларни бажаришга мажбур қилмаса, дунё аҳли бунга шунчаки томошабин бўлиб қараб тура олмайди», —деди Керри Orient TVга берган интервьюсида.

Давлат котибининг сўзларига кўра, Башар Асад келишувдаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда мамлакатга қуруқлик қўшинлари киритилади.