АҚШ конгресси Шимолий Кореяга қарши санкцияларнинг кенгайтирилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Тегишли ҳужжат АҚШ президенти Барак Обамага имзолаш учун юборилди.

Қонун лойиҳасини 408 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлади, икки нафари қарши чиқди.

Таъкидланишича, ҳужжат нафақат Шимолий Кореяга қарши, балки у билан иш кўрадиган барчага қарши санкциялар қўлланишини кўзда тутади.